Москванинг «Локомотив» клуби яримҳимоячиси Мубарак Буссуфа фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Бельгиянинг Het Nieuwsblad нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, 31 ёшли марокашлик хавбек Саудиянинг «Ал-Иттиҳод» жамоаси билан икки йиллик шартнома борасида келишиб олган. Яқин кунларда футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Жиддага ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Локомотив» Буссуфани сотиш бўйича Бельгиянинг «Андерлехт» клуби билан музокаралар олиб борган, бироқ якунда мазкур трансфер амалга ошмайдиган бўлганди.