Мюнхен ҳокимияти марказий вокзалда тўпланиб қолган қочқинларга ёрдам тариқасида аҳоли томонидан олиб келинаётган кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқа молларни тарқатишга улгурмаяпти. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари шаҳарликлардан ёрдам ҳажмини бироз қисқартиришни сўрашди. Бу ҳақда Мюнхен полицияси Twitter’даги саҳифаси орқали хабар қилди.

Хабар қилинишича, 1 сентябрь куни эрталаб вокзалда 590 муҳожир борлиги ҳақида эълон осиб қўйилиб, аҳолидан моддий ёрдам кўрсатиш сўралган. Полициянинг таъкидлашича, уч соат ичида аҳоли керагидан ортиқ моддий ёрдам кўрсатган.
Пешинга келиб эса полициячилар ёрдам берган шаҳарликларга миннатдорчилик билдириб, ёрдамни тўхтатиб туришни сўрашга мажбур бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Африка ва Яқин Шарқдаги вазият туфайли Европага минглаб қочқинлар оқиб келмоқда.