Назарбоев: Иккинчи Жаҳон урушига Хитойда нуқта қўйилган эди

Жаҳон 02 Сентябрь 2015 3191

Иккинчи Жаҳон урушига Хитойда нуқта қўйилган эди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Хитойдаги Дяоюйтай давлат қароргоҳида ўтказилган матбуот анжуманида чоғида айтиб ўтди.

“Биз Хитойга Ғалабанинг 70 йиллигини нишонлаш учун келдик. Тарихдан биламизки, Иккинчи Жаҳон урушига нуқта айнан Хитойда, Япония милитаризми капитуляцияси билан қўйилган. Совет Иттифоқида уруш йилларида 27 млн киши ҳалок бўлган бўлса, Хитойда 35 млн киши ҳалок бўлган. Квантун гуруҳини тор-мор келтиришда қозоғистонликлар ҳам иштирок этган эди. Ҳалок бўлганлар шу ерда дафн этилган эди. Шу боис бу борада бизнинг орамизда маълум алоқадорлик бор”, - деди у.
Шу билан бирга, Назарбоев парадлар совет даври мероси эканлигини таъкидлади:
“Биламизки, дунёда парадларга қизиқишмайди. Ғалабанинг 50 йиллигида мен Париждаги ғалаба парадида иштирок этган эдим, аммо унда Ғалаба аркаси атрофида аскарлар ва легион ўтди, шу билан ҳаммаси якунланди. Лондонда эса катта черковда қиролича иштирокида дуогўйлик бўлганди.

Урушда ҳалок бўлган миллионлаб одамлар ҳурмат изҳор этиш учун биз бу нарса яна бир такрорланишига йўл қўймаслигимиз керак. Шу боис Москва Совет Иттифоқининг асосий устуни сифатида, урушнинг асосий қийинчиликларини ўз гарданига олгани боис собиқ Совет Иттифоқи номидан ҳарбий парад ўтказишга тўла ҳақли эди”.

Кўпроқ янгиликлар