Катта Олма-Ота ҳалқа йўли Хитой ажратадиган маблағлари ҳисобига қурилади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Хитойдаги Дяоюйтай давлат қароргоҳида ўтказилган матбуот анжуманида чоғида айтиб ўтди.

“Айни пайтда глобал инқироз давом этмоқда. Жаҳон банкларида пул йўқ. Шу боис Хитойдан олмоқдамиз. Ҳозирги босқичда буни манфаатли келишув деб ҳисобласак бўлади”, - унинг сўзларини келтиради Қозоғистон телеграф агентлиги.
“Бир нарсани қайд этиб ўтиш муҳим, - сўзида давом этди Қозоғистон етакчиси. – Биз қарзга кираяпмиз деб ўйламаслик керак. Айрим лойиҳалар тўлалигича Хитой маблағлари ҳисобига амалга оширилса, айримлари қўшма компаниялар шаклида реализация қилинади, айримлари узоқ истиқболли имтиёзли паст фоизли кредитлар олиш ҳисобига ёпилади”.

Назарбоев Хитой инвестициялари ҳисобига қуриладиган инфраструктур объектлар сифатида Олма-Ота-Устькаменогорск, Устькаменогорск Олма-Ота ҳалқа йўлигача бўлган, Хитой чегарасидаги, Алакўл ва Алашанькоу кўлларигача бўлган йўлларни санаб ўтди.