Бир қатор хорижий ОАВларида айтилишича, Россия президенти Владимир Путин бугунги кунда қозоғистонлик спортчи аёл, бокс бўйича жаҳон чемпиони Наталья “Кувалда” Рагозина билан учрашиб юрибди.

Шунингдек, блогерлар ва журналистлар Путиннинг илгариги маъшуқаси деб тахмин қилинган асли ўзбекистонлик гимнастика устаси Алина Кабаеванинг кўпдан буён жамоатчилик қаршисида пайдо бўлмаганига эътибор қаратишмоқда.
АҚШнинг The Daily Beast нашрида ёзилишича, Кремлнинг расмий сайти Сочида бўлиб ўтган профессионал самбо бўйича турнирдан фотосуратлар чоп этган бўлиб, улардан бирида 39 ёшли Рагозинанинг Россия етакчиси билан бирга ўтиргани қайд қилинган. Айнан шу расм Рунетда мишмишларнинг тарқалишига сабаб бўлган.

Бундан ташқари, блогерлар 2011 йилил Москвадаги “Олимпийский” спорт комплексида Фёдор Емельяненко ва Жефф Монс ўртасида бўлиб ўтган жанг чоғида ҳам бу жуфтлик биргаликда ўтирганини аниқлашди. Ўтган йили эса Рагозина Сочидаги хоккей учрашувларидан бирида Путиннинг жамоаси таркибида иштирок этган.