Олий суд раиси ўринбосари Қўчқор Тоғаев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2015 йилнинг 3-6 сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг 10-Кенгашида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон суд органлари раҳбарлари судьялар квалификациясини ошириш соҳасида тажриба алмашишади, одам савдоси билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича ҳамда шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга оид низоларни ҳал этиш бўйича судлар амалиётини, шунингдек, ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг бошқа масалаларини муҳокама қилишади.

Кенгаш якунларига кўра Қўшма баёнотни қабул қилиш режалаштирилмоқда.