Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2,6 минг сўмдан ошди

Иқтисодиёт 02 Сентябрь 2015 1488

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2015 йил 3 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этиш мақсадида хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 5 сўм 54 тийинга қимматлашиб, 2 минг 601 сўм 6 тийинни ташкил этди.

Евро янги курсга кўра, 66 сўм 58 тийинга қимматлашиб, қиймати 2 минг 955 сўм 61 тийинга тенг бўлиб турибди.

Жорий ҳафта Россия рубли сўмга нисбатан қимматлашди. 1 Россия рубли янги курсга кўра, 1 сўм 3 тийинга қимматлашиб, 39 сўм 13 тийинга тенг бўлиб турибди.

Бир ҳафта аввал 1 рубль миқдори 38 сўм 10 тийинни ташкил қилаётган эди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8821 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42998 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 69431 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40163 Lifestyle
50 минг сўмлик купюра чиқиши инфляцияга таъсир кўрсатадими? Экспертлардан баҳсли фикрлар
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 321 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 938 Жаҳон
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 2706 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2192 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар