Россия президенти Владимир Путин Давлат Думасига МДҲда доллардан воз кечиш ҳақидаги қонун лойиҳасини таклиф қилди.

Россия президенти сайтида чоп этилган маълумотга қараганда, МДҲ доирасида доллар ва евродан оралиқ валюта сифатида воз кечиш имконини берадиган махсус механизм ишлаб чиқилади. Бунинг натижасида миллий валюталар бозорининг ривожланиши учун барча шарт-шароитлар яратилади. Шунингдек, ташкилотга аъзо давлатлар валюта сиёсатини ўзаро келишган ҳолда олиб боради.

Бу борадаги келишувнинг ратификация қилиниши, ҳужжатда айтилишича, МДҲ доирасида интеграцион жараёнларнинг чуқурлашиши ва иқтисодий ҳамкорликнинг янада ривожланишига хизмат қилиши керак.