Сальвадорда август ойида 907 киши қотиллик қурбони бўлди

Жаҳон 02 Сентябрь 2015 1560

Август ойида Сальвадорда зўравонлик энг юқори чўққига кўтарилди. Миллий полиция раҳбари Маурисио Рамирес Ландаверденинг маълум қилишича, ўтган ойда 900 нафардан зиёд фуқаро қотиллик қурбони бўлган. Айрим башоратларга кўра, 2015 йил ҳисобидан мамлакатнинг 6,3 миллион фуқаросидан 6 мингдан зиёди зўравонлик қурбонига айланиши мумкин.

“Бу жуда оғир ой бўлди. 907 марта қасддан қотиллик содир этилган. Мазкур жиноятларнинг 10 фоизида болалар қотиллар қурбонига айланган”, – деди Ландаверде.

Унинг қайд этишича, ҳалок бўлганларнинг аксарият қисми, шу жумладан, вояга етмаганлар кўчадаги турли жиноий тўдалар томонидан ўлдириб кетилган. Адлия вазири Беното Ларанинг таъкидлашича, август ойида қотилликларнинг авж олишига асосан жиноий тўдалар ўртасидаги ўзаро тўқнашувлар ҳамда уларга қарши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилган амалиётлар сабаб бўлган.

Маълумотларга кўра, Сальвадорда жиноий тўдалар аъзолари 70-75 минг нафарни ташкил этади. Мамлакат қуролли кучлари сони эса улардан бор-йўғи икки баробарга ортиқ. У ердаги “Мара Сальватруча” ҳамда “Баррио 18” жиноий тўдалари нафақат Сальвадор ҳудудида, балки Марказий Американинг бошқа мамлакатларида ҳам таъсир кучига эга.

Август ойи сўнгида Юқори суд томонидан “террористик тўдалар” дея эълон қилган жиноий уюшмалар ҳаракати туфайли кўплаб сальвадорликлар ўз уйини ташлаб, ҳаттоки мамлакатни тарк этишга мажбур бўлмоқда. Биргина 2014 йилда 280 минг киши жиноятчилик ва босқинчилик ўсиб кетгани сабабли бошқа давлатларга кўчиб кетган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар