Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон қарзга ботган ва уч йил давомида ижодий танаффус қилишга мажбур бўлган.

“Даракчи” нашрида ёзилишича, бу ҳақда хонанданинг ўзи шоу бизнес нашрига интервьюсида маълум қилган.

“Тўғри, бизнес қилмоқчи бўлиб, пул тикдим-у, қарзга ботиб чув тушиб қолдим. Ўшанда икки қуённинг ортидан қувиб, иккисидан ҳам қуруқ қолгандан битта ишни мукаммал бажаришим кераклигини тушундим” – деган у.

Мазкур ҳолатга доир бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.

“Гуллаган вақтимда омадим, давлатимни атрофдагиларга бўлишганимдан афсусланаман. Чунки мушкул вақтларда улардан муносиб жавоб ололмадим”, – дея таассуф билдирган С.Раҳимхон.