Сергей Лавров украиналик экстремистларни “ИШИД” билан қиёслади

Жаҳон 02 Сентябрь 2015 3408

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров куни-кеча Олий рада биноси олдида содир бўлган Киевдаги воқеаларга изоҳ бериб ўтди. Бу ҳақда “Известия” газетаси маълум қилди. 

Лавров билимлар куни анъанавий равишда Москва халқаро муносабатлар давлат институти талабалари ва ўқитувчилари таркиби олдида нутқ сўзлади.
Вазирнинг айтишича, 2012 йилда Украинанинг “Свобода” партияси ўзининг низомида миллатчиларга содиқлигини кўрсатган эди, бу европалик сиёсатчиларни ташвишлантирган.

“Ҳеч ким Европа Иттифоқининг бундай муносабати бўлганини инкор этмайди. Бироқ Франция ташқи ишлар вазири “барчаси жойида”, “Свобода” сиёсий кўпчилик йўлида ҳаракатлаётганини айтган. Мана кеча у “кўпчиликни” кўрсатди. Эсктремистлар билан ҳеч қаерда ўйнашиб бўлмайди”, деб айтди Лавров.

Лавров радикал украин ҳаракатларининг хатти-ҳаракатларини “ИШИД” террорчилик гуруҳининг пайдо бўлаётганидаги ҳаракатларига қиёслади.

Кўпроқ янгиликлар