Тожикистоннинг Хатлон вилояти Нурек шаҳри ҳукумати 29 август куни 14 нафар фуқарони шаҳар марказига "ИШИД" байроғини илиб кетганликда айблаб ҳибсга олди. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ хабар берган.

Гумондорларнинг ёши 21-37ни ташкил этади. ИИВ маълумотларига кўра, улар интернет орқали "ИШИД"нинг Юнус исмли тожик аъзоси билан танишиб, ўзларининг жангариларга садоқатини шаҳар марказига қора байроқни илиш орқали исботламоқчи бўлишган.

Маълумотларга кўра, аввалроқ, август ойида Хатлон вилоятининг Шаҳритус шаҳрида ҳам 8 фуқаро "ИШИД" байроғини илганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.