Volkswagen компанияси Франкфуртдаги халқаро автосалонда янгилинган Golf Cabriolet тақдимотини ўтказади. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хабарномасидан маълум бўлди.
Автомобилнинг салони янгиланиши билан бирга, олд ва орқа бамперлари спорт дизайни услубида ишланди. У 6 рангда ва 6 турдаги ғилдирак дисклари билан таклиф этилади.

Volkswagen Golf Cabriolet харидорлари 6 турдагикуч агрегатларини буюртириши мумкин бўлади: тўртта бензинли (TSI) ва иккита дизелли (TDI): 1.2 TSI (105 от кучи), 1.4 TSI (125 от кучи), 1.4 TSI (150 от кучи), 2.0 TSI (220 от кучи), 2.0 TDI (110 от кучи) ва 2.0 TDI (150 от кучи). Барча двигателлар ёқилғини бевосита сочиш тизими билан таъминланади. Улар “Евро-6” стандартига мос ишлайди.

Бундан ташқари, автомобилда Composition Colour ва Composition Media ахборот ва кўнгилочар тизимлар янгиланди.