WeipTech ва Palo Alto Network компаниялари ўтказган тадқиқот доирасида Apple ID’нинг 225 минг аккаунти ўғирлангани аниқланди. Қайд этилишича, жиноятчилар Jailbreak ёрдамида iOS-қурилмалари файл тизимига кирган фойдаланувчиларнинг маълумотларини ўғирлайдиган вирусдан фойдаланишган.

18 та давлат фойдаланувчилари хакерлар қурбонлари бўлганлар, улардан кўпчилиги Хитойда яшайди. Хакерлар ҳужуми оқибатида баъзи фойдаланувчилар аккаунтларидан App Store дўконидан ноқонуний харидлар амалга оширилган. Хакерлар, шунингдек, аккаунтни қайтариб олиш учун тўлов сўрашган.