Кир ювиш машиналарини ишлаб чиқарувчи “Indigo Electronics” МЧЖ ҚК яқин икки йилда маҳаллийлаштириш даражасини 39 фоизга оширади.

“Artel” бренди остида хўжалик техникаларини ишлаб чиқарувчи корхонада 2015-2016 йилларда 22 минг дона бир табақали, 198 минг дона икки табақали кир машиналари ишлаб чиқаради. Айни пайтда 37,8 фоиз эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилиши маҳаллийлаштирилган бўлса, бу даража келгусида 39 фоизгача оширилади.

Ушбу чоралар Ўзбекистон ҳукумати қарори ижроси юзасидан амалга оширилмоқда. Ушбу ҳужжатга биноан, 2015–2019 йилларда тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига кир ювиш машиналари, ёнилғи ва мойли ҳаво фильтрлари, кир ювиш кукунлари, болалар идиш-товоқ ўйинчоқлари, турли ҳажмдаги қувурлар ва бошқаларни ишлаб чиқариш бўйича 21та лойиҳа киритилган.