Москвадаги “Домодедово” аэропортида келиб чиққан ёнғин бартараф қилиниб, йўловчилар ва персонал бино ичига қайтарилди. Бу ҳақда аэропорт маъмуриятидаги манбасига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги ёзмоқда.

Илгарироқ аэропортда 3 минг киши ёнғин хавфи туфайли эвакуация қилингани хабар қилинган эди.
15 м майдонни қамраб олган ёнғин юкхонада келиб чиққан бўлиб, у ҳозирликда ўчирилган.
Тахмин қилинишича, ёнғин ушбу қаватда олиб борилаётган қурилиш ишлари туфайли келиб чиққан. Ёнғин сабаби сифатида электр ускунанинг носозлиги кўрсатилмоқда.