“Домодедово”даги ёнғиндан фотосуратлар

Жаҳон 03 Сентябрь 2015 7276

Бугун Москва шаҳридаги “Домодедово” аэропортининг юкхонасида ёнғин келиб чиқди. Ёнғин майдони бор-йўғи 15 м майдонни қамраб олган бўлса-да, тутун туфайли аэропорт биносидан йўловчилар ва персонал, жами 3 минг кишининг эвакуация қилиниши катта тўполонни келтириб чиқарди. Бу эса ижтимоий тармоқларда акс этмай қолмади.

Ижтимоий тармоқларда воқеа жойидан туширилган кўплаб суратлар ва видеолавҳалар пайдо бўлди. Шунингдек, бўлиб ўтган кўнгилсизликка, аэропорт маъмуриятининг хатти-ҳаракатларига баҳо берилди.

Маҳаллий вақт билан эрталаб соат 9:00да ёнғин ўчирилиб, йўловчилар бинога қайтарилди. Бу давр ичида 41 чиқувчи рейс ушлаб қолинди. Аэропорт кирувчи рейсларни қабул қилишда давом этди. Ҳеч кимга зиён етмагани айтилмоқда.

Аниқланишича, ёнғин юкхонадан ўтган мис симлардан келиб чиққан қисқа туташув натижасида юзага келган.

Кўпроқ янгиликлар