“Ўзбектуризм” МК ахборот хизматининг хабар беришича, мамлакатимизга сайёҳлар оқимини янада кенгроқ жалб қилиш мақсадида, жорий йилнинг сентябрь ойидан “Euronews” телеканалида Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларидаги диққатга сазовор жойлар тасвирланган 30 сониялик реклама ролигида кўрсата бошлади. Ролик 2016 йилнинг мартига қадар эфирга узатилади.

Шу билан бирга, телеканалнинг “Le Mag” рукнида яқинда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ва бутун жаҳон аҳли эътиборини жалб қилган “Шарқ Тароналари” халқаро мусиқа фестивалига бағишланган репортаж узатила бошланди.

Маълумот ўрнида, “Euronews” телеканали янгиликлар дастурлари 13 тилда эфирга узатилиб, уларни дунё миқёсида 370 млн телетомошабин кузатиб боради.