2 сентябрь куни рўй берган энг қизиқарли хабарлар ўнталиги

Жамият 03 Сентябрь 2015 5094

2 сентябрь куни Ўзбекистон ва дунёда кўпдан-кўп қизиқарли ва диққатни тортувчи хабарлар рўй берди. Кун.уз сайти шундай оммабоп ва кўп муҳокама қилинган хабарлар ўнталигини тузиб чиқди.

Москва меҳмонларни хушламайдиган шаҳарлар орасида етакчилик қилмоқда>>


Россия пойтахти Москва шаҳри Американинг Travel+Leisure журнали томонидан дунёнинг энг хуш кўрмас шаҳри деб топилди. Ушбу рўйхатнинг учинчи поғонасида яна бир рус шаҳри — Санкт-Петербург ўрин эгаллади.

 

Австралиялик аёл гиёҳванд ўғлини катакка қамаб қўйди>>


Австралиянинг Рокгемптон шаҳрида истиқомат қилувчи аёл 17 ёшли гиёҳванд ўғлини каттака қамаб қўйди.Бундай конструкцияни ясатиш учун аёл 3 минг доллар сарфлаган.


Ўзбекистонда интернет муаммоларини ҳал қилишга яна бир ой керак бўлади>>


“Ўзбектелеком” АК матбуот хизмати мамлакатдаги интернет муаммоларини ҳал қилишга яна бир ой керак бўлишини маълум қилди.


Видео: Ҳосила Раҳимова тўйда яна можарога учради>>


29 август куни Тошкентдаги Янгиобод даҳасидаги маҳаллаларнинг бирида лўлилар хонадонида бўлиб ўтган тўйда хонанда Ҳосила Раҳимова "бирров"га чақирилган бўлиб, қўшиқни ярмидан тўхтатиб чиқиб кетгани сабабли тўйхонада катта жанжал кўтарилган.


Қозоғистонликнинг ноодатий севги изҳори ёхуд "Тўйлар муборак-2">>


Қозоғистоннинг Қараганда вилоятида яшовчи фуқаро махсус кран ёрдамида тўртинчи қаватда яшовчи севгилисининг қўлини сўради. Севган йигитининг дераза ортида пайдо бўлиши қизни чинакам ҳайратга солди.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОТМларда шартнома қийматининг оширилиши бўйича изоҳ берди>>

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1 сентябрдан ОТМ ларда тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорларининг 15 фоизга ошганлиги сабабларини тушунтирди.


ОАВда Путин қозоғистонлик спортчи аёл билан ишқий муносабатдалиги айтилди>>


Бир қатор хорижий ОАВларида айтилишича, Россия президенти Владимир Путин бугунги кунда қозоғистонлик спортчи аёл, бокс бўйича жаҳон чемпиони Наталья “Кувалда” Рагозина билан учрашиб юрибди.


Қозоғистон паспортида Назарбоевнинг мустақиллик ҳақидаги сўзларидан иқтибос келтирилади>>


Қозоғистон фуқаролик паспортига Назарбоевнинг мустақиллик ҳақидаги сўзларидан иқтибос киритилади.


Сардор Раҳимхон: Бизнесда омадсизликка учраб, ижодий танаффус қилишга мажбур бўлдим>>


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон қарзга ботган ва уч йил давомида ижодий танаффус қилишга мажбур бўлган.

Путин 11 ёшли болага рублнинг қадрсизланиши сабабларини тушунтириб берди>>


Россия президенти Владимир Путин “Сириус” таълим марказининг ўқувчиларидан бирига рубль курси билан нима содир бўлаётганини тушунтириб берди.

 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71709 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37286 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21607 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81400 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61967 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1279 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 893 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 806 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 361 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 683 Маданият
Кўпроқ янгиликлар