Америкадаги бодибилдинг журнали Путиннинг жисмоний машғулотларини танқид қилиб, Медведевни мақтади

Жаҳон 03 Сентябрь 2015 3038

Америкада чоп этилувчи бодибилдингга бағишланган Muscle & Fitness журнали Россия президенти Владимир Путиннинг жисмоний машғулот ўтказиш кўникмаларини танқид қилди. Журнал Путиннинг тренажёрларда бажарган машқларини “бўлмағур” деб атади, дея ёзмоқда The Times.

Журнал бош муҳаррири ўринбосари Мэтт Татхилл Россия президентининг машғулотини баҳолар экан, унинг ҳаракатларини жуда тез ва кескин, деди.

Шу билан бир қаторда, Татхилл Россия бош вазири Дмитрий Медведев машқларни “қоидага биноан” бажарганини қайд этиб ўтди.

Америкалик эксперт Россия етакчиларининг жисмоний тайёгарлигини “Россия 24” телеканали эфирга узатган Путин ва Медведевнинг Сочидаги “Бочаров ручей” резиденциясида хордиқ олаётгани ҳақидаги репортаж асосида баҳолашган.

Дастурда давлат етакчиси ва ҳукумат раҳбарининг спорт залидаги машғулотлари намойиш этилган эди.

Кўпроқ янгиликлар