Ангола ҳукумати икки йиллик муҳокамадан сўнг исломга эътиқод қилишни бутунлай тақиқлаб қўйишди.
“Бу мамлакатимизга ислом таъсирига чек қўяди”, - деди мамлакат президенти Жозе Эдуарду душ Сантуш Conservative Post нашрига берган интервьюсида.

Маданият вазири Роза Крус э Сильванинг айтишича, исломни расмийлаштириш жараёни адлия вазирлиги томонидан маъқулланмади, шу боис масжидлар кейинги мурожаатга қадар ёпиб қўйилади.
Силванинг таъкидлашича, бундай тақиқ зарур эди, негаки ислом “Ангола одатлари ва маданиятига зид келади”.
Анголанинг 16 млн аҳолиси орасида фақат 90 минг киши ислом динига эътиқод қилади. Улардан аксарияти Ғарбий Африка муҳожирлари ва ливанлик қочқинлар оилаларидир. Аҳолининг асосий қисми христиан динига эътиқод қилади.

Ангола конституцияси диний эркинликни кафолатласа-да, диний жамоалар ўз мақомини адлия вазирлигидан расмийлаштириши талаб этилади. Аммо тарафдорлари 100 минг кишидан ошмайдиган динларга расмий мақом берилмайди.