АҚШ банкларининг умумий соф фойдаси жорий йилнинг 2-чорагида 7,3 фоизга ошди, деб хабар бермоқда АҚШ Депозитларни суғурталаш федерал корпорациясига иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги. 

Суғурталаш тизимида иштирок этувчи 6348та хусусий банкнинг умумий соф фойдаси ҳисобот даврида 43 млрд долларга баҳоланмоқда ва бу кўрсаткич 2014 йилдаги шу даврга нисбатан 2,9 млрд доллар кўпроқни ташкил қилмоқда. 58,7 фоиз молиявий иснтитутлар 2-чоракда фойда олган. Зарарга ишлайдиган банклар улуши 2005 йилдаги мимимум даражагача пасайиб, 5,6 фоизни ташкил қилди.

2-чоракда АҚШ банк тизимининг операцион тушуми 172,9 млрд долларни ташкил қилиб, 2,1 фоизга (3,6 млрд доллар) кўпайди. Соф фоиз фойдаси 2,3 фоизга ўсди.