АҚШ вице-президенти Жо Байден яқин орада Флорида штатида иккита муҳим тадбир ўтказади ва унинг натижаларига кўра унинг 2016 йилги президентлик сайловларида иштирок этиши бўйича якуний қарор қабул қилинади, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Байден аввал Майами-Дэйд коллежида нутқ сўзлайди, кейин эса Демократик партиянинг ҳомийлик тадбирида иштирок этади. Байден у ерда ўз сайлов кампаниясининг эҳтимолий ҳомийлари билан суҳбатлашади.

Қайд этилишича, Флорида штати АҚШдаги сайловларда ҳал қилувчи штатлардан ҳисобланади.