Бекҳэм ўз имзоси туширилган "Арсенал" футболкасини 10 минг фунтга сотиб олди

Спорт 03 Сентябрь 2015 1411

Англия терма жамоаси собиқ яримҳимоячиси Дэвид Бекҳэм ўзининг имзоси туширилган «Арсенал» клуби футболкасини 10 минг фунт стерлингга сотиб олди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Бекҳэм мазкур либосни Лондондаги хайрия тадбири доирасида 1 сентябрь куни 13 ёшга тўлган ўғли Ромеонинг туғилган кунига совға сифатида сотиб олган. Ромео «Арсенал» клуби мухлиси бўлиб, сўнгги уч йил давомида «канонирлар» футбол академияси шуғулланган ва жорий йилнинг февралида у ердан ҳайдалганди.

Мазкур хайрия тадбири доирасида жами 7 миллион фунт стерлинг маблағ йиғилди. Тадбирдан йиғилган пуллар турли хил оғир хасталикка чалинганларни музикотерапия орқали даволаш учун сарфланиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Дэвид Бекҳэм ўз вақтида Англиянинг «Манчестер Юнайтед», Испаниянинг «Реал», Италиянинг «Милан», Франциянинг «ПСЖ» ва АҚШнинг «Лос-Анжелес Гэлакси» клублари сафида тўп сурган. Англия терма жамоаси сафида эса 115та ўйинда майдонга тушиб, 17 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган. 2013 йилнинг май ойида футболчи фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар