Грециянинг "Верия" клуби 18 ёшли дарвозабони Стелиос Маркусис чоршанба куни машғулот вақтида жон таслим қилди. Бу ҳақда жамоанинг фейсбукдаги расмий саҳифасида хабар берилган.

Хабар қилинишича, футболчи ўзини ёмон ҳис қилган ва ҳушдан кетиб, майдонга йиқилган.

Маркусис дарҳол маҳаллий шифохонага етказилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Охирги маълумотларга кўра, футболчининг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.

Маълумот учун, "Верия" жамоаси айни вақтда 2 турдан кейин бешинчи ўринда кетмоқда.