Гватемала президенти Отто Перес Молина истеъфога чиқди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Истеъфога чиқишга мамлакат бош судяси томонидан унинг ҳибсга олиниши тўғрисидаги қарор қабул қилингани бўлди.

Молина божхона органларида аниқланган кенг миқёсдаги порахорликда алоқадорликда айбланмоқда.

Бундан аввалроқ суд Гватемала президентининг дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиб, унга мамлакатни тарк этишни тақиқлаб қўйган эди.