IFA 2015: Lenovo компанияси Ideapad MIIX 700 гибрид планшетини намойиш қилди

Технология 03 Сентябрь 2015 1443

Lenovo компанияси Берлинда бошланган IFA 2015 кўргазмасида Ideapad MIIX 700 гибрид планшетини намойиш қилди. Модель уланадиган док-клавиатура ёрдамида ноутбук ва планшет сифатида ишлатилиши мумкин.

Ички ўрнатилган таглик кўзда тутилган бўлиб, унинг ёрдамида планшетни столга ўрнатиш мумкин. Шунингдек, стилус (электрон перо) қўллаб-қувватланган. Янги қурилма дизайни бўйича Microsoft компаниясининг Surface Pro планшетини эслатиб юборади.
Lenovo Ideapad MIIX 700 Windows 10 операцион тизимида ишлайди. Қурилма дисплейи 2160 х 1440 пикселли кўрсатиш қобилиятига эга ва диагонали бўйича 12 дюймни ташкил қилади. Intel Skylake Core M7 процессоригача бўлган бир нечта конфигурациялар кўзда тутилган. 8 Гб тезкор хотира ва 256 ГГб доимий хотирага эга.

Планшет USB 3.0 ва USB 2.0, micro HDMI портлари, microSD слоти, LTE тармоғини қўллаб-қувватловчи моделларда microSIM слоти билан таъминланган. Планшетда Intel RealSense опциал камераси мавжуд. Қурилма 699 доллардан бошлаб 2015 йилнинг ноябридан сотувга чиқарилади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 23844 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38666 Lifestyle
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 1 Спорт
Месси Рамоснинг масхаромуз ҳаракатидан кейин уни ҳақоратлади
10:36 2035 Спорт
Мейвезер Макгрегор жангда оёғи билан зарба берадиган бўлса, қанча маблағни йўқотишини айтди
10:23 2603 Спорт
Видеоинтервью: Қўқон шаҳри ҳокими маҳаллий долзарб муаммоларга ўз муносабатини билдирди
Деҳқонни 1 тонна картошкага чув тушириб кетган аёл фош этилди
10:19 1008 Жамият
Жанубий Корея президенти: Ярим оролда уруш бўлмайди
10:17 829 Жаҳон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 862 Lifestyle
ЕЧЛ, плей-офф. «Наполи» «Ницца»ни енгди, «Селтик» «Астана»га 5та гол урди
10:13 501 Спорт
Кўпроқ янгиликлар