Икки йилдан сўнг Tesla’нинг арзон модели сотувга чиқарилади

Технология 03 Сентябрь 2015 1737

Tesla Motors компанияси директори Илон Маск бир йилдан сўнг Tesla 3 моделининг сотувга чиқарилишини маълум қилди.
Маск Twitter’даги саҳифасида бу Невададаги Gigafactory заводини тўла қувватга олиб чиқиш зарурияти билан боғлиқлигини таъкидлади.

Ушбу завод электромобиллар учун литий-ион батареялари ишлаб чиқаради.
Седаннинг тахминий нархи 35 минг долларни ташкил қилади, бу амалдаги Model S’дан икки баробарга арзонроқдир.

Кўпроқ янгиликлар