Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Нью-Йорк шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг жуфтликлар мусобақасидаги иштирокини ҳам ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда olamsport.com ёзган.

Беларуслик Александр Бурий билан жуфтлик ҳосил қилган Истомин илк даврада молдовалик Раду Альбот ва сербиялик Янко Типсаревичга қарши кортга чиқди.

Бугун тонгда ўтказилган баҳсда Истомин ва Бурий рақибларини 6:3, 3:6, 6:3 ҳисобида доғда қолдиришди.