Камеруннинг шимолида юз берган теракт қурбонлари сони 2 баробарга кўпайди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Камерун ҳукумати вакилининг маълум қилишича, теракт оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, 143 киши яраланди. Аввалроқ 10 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Портлашлардан бири “Боко Ҳаром” террорчилик гуруҳига қарши кураш олиб борувчи қуролли кучлар лагери яқинида содир бўлди. Иккинчи портлаш эса бозорда содир этилди.