АҚШнинг Колорадо штатидаги Дуглас округида жойлашган ўрмонлардан бирида Black Hawk ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради.

Бу ҳақда Colorado Spring Gazette нашри ёзмоқда.
Форт Карсон базасидан учиб чиққан вертолёт бортида 4 аскар бўлиб, улардан 2 нафари жароҳат олган. Black Hawk машғулот парвозини амалга ошираётган эди.

Воқеа жойига йўллардан етиб боришнинг иложи бўлмагани боис у ерга тиббий вертолётлар юборилган.