Эътиборингизга 2 сентябрь куни рўй берган энг муҳим ва қизиқарли воқеалар, ўқувчилар томонидан фаол равишда муҳокама қилинган хабарлар ўнталигини такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистонда Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди>>

Манбаларда “Ўзавтосаноат” акционерлик компанияси Жанубий Кореянинг Hyundai автоконцерни билан Ўзбекистонда енгил автомобилларни ишлаб чиқариш ҳақида музокаралар олиб бораётгани айтилган. Лекин бу хабарлар расман тасдиқлангани йўқ.

Ислом Каримов Хитойда>>

Ўзбекистон Президенти Хитойда Иккинчи жаҳон уруши якунланганига 70 йил тўлиши муносабати билан ташкил қилинган тадбирда иштирок этади. Айни пайтда Хитойда ўнлаб мамлакатларнинг раҳбарлари жам бўлишган.

Тожикистон президенти фуқароларни икки йиллик озиқ-овқатни ғамлаб қўйишга чақирди>>

Қўшни давлат Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакат фуқароларини иқтисодий инқироз туфайли икки йиллик озиқ-овқатни ғамлаб қўйишга чақирди. Тожикистон 2015 йилда қишлоқ хўжалигида мўл-кўл ҳосил олган.

Путин МДҲ ҳудудида доллар ва евродан воз кечишни таклиф қилди>>

Россия президенти сайтида чоп этилган маълумотга қараганда, МДҲ доирасида доллар ва евродан оралиқ валюта сифатида воз кечиш имконини берадиган махсус механизм ишлаб чиқилади.

Назарбоев: Менинг авлодим ўз тарихини билмай ўсди>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоқ хонлигининг 550 йиллигини нишонлашга кўрилаётган тайёргарликларга ўз муносабитини билдириб ўтди.

Порошенко бутун дунёни Россияга қарши бирлашишга чақирди>>

Украина президенти Пётр Порошенко бутун дунё ҳамжамиятини Россияга қарши курашиш кампаниясида бирлашишга чақирди.

Википедия: Байрам муборак, Ўзбекистон!>>

Википедиянинг рус тилидаги бош саҳифасида “Биласизми?” мавзули рукни 31 август–3 сентябрь кунлари Ўзбекистон мустақиллигига бағишланди.

Ўзбекистонда мева ва сабзавотларни автотранспорт воситаларида экспорт қилиш тақиқланди>>

Эндиликда мева ва сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум (коди: ТН ВЭД 07-08) ни автотранспорт воситаларида экспорт қилиш фақатгина темир йўл ва ҳаво транспорти орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон таълим муассасаларида 2015-2016 ўқув йили бошланди>>

2 сентябрь куни Ўзбекистондаги мактабларда 631 минг нафардан ортиқ 1 синф ўқувчилари илк марта дарсларда иштирок этишди.

Ўзбекистон АҚШга “ИШИД” билан курашда ёрдам бермайди>>

Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқи Ўзбекистоннинг “ИШИД” террорчилик гуруҳига қарши коалициясига киришни рад этишини билдиради.