Швейцариянинг Lindt & Spruengli компанияси АҚШнинг шоколад ишлаб чиқарувчи Russell Stover Candies компаниясини сотиб олгандан кейин Россия ва Бразилияда бизнесини кенгайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар берди Bloomberg агентлиги.

Lindt’нинг фикрича, бу бозорларда Россия ва Бразилия миллий валюталарининг курси пасайгани боис активларни сотиб олиш учун қулай муҳит юзага келган. Кутилаётган келишувлар ҳажми 2014 йилда Russell Stover харид қилинган миқдордан тахминан 1,6 млрд долларга камроқ бўлиши мумкин.

Бугунги кунда Lindt Шимолий Америка бозорида шоколад ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар рейтингида Nestle’ни ортда қолдириб, Hershey ва Mars’дан кейин 3-ўринни эгалламоқда.