Мадуро Путинга нефть нархини барқарорлаштириш бўйича таклифлар билдирди

Иқтисодиёт 03 Сентябрь 2015 1313

Венесуэла президенти Николас Мадуро ва Россия етакчиси Владимир Путин нефть бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар берди.

“Биз нефть бозорини ва нефть нархини барқарорлаштириш учун чоралар кўриш борасида муҳокамалар олиб бориш ҳолатидамиз, – деди Мадуро Путин билан Хитой пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтган учрашув чоғида. – Бизнинг мазкур масалада унчалик ёмон бўлмаган таклиф ва ғояларимиз бор”.

Ўз навбатида, Россия президенти Николас Мадурога мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш бўйича музокаралар олиб бориш таклифини билдирди. “Икки томонлама муносабатлар ҳақида суҳбат олиб боришдан мамнунман. Ўтган йилда товар айирбошлаш ҳажми сезиларли даражада қисқарди, бу йил эса қарийб 25 фоизга ошди”, – деди Путин.

Маълумот учун, 3 сентябрь кунги савдолар чоғида Brent русумли нефтнинг бир баррели (158,988 литр) 50,28 долларга баҳоланди.

Кўпроқ янгиликлар