Малининг марказий қисмида Нигер дарёсида ҳаракатланаётган, ҳаддан ташқари тўлиб-тошган пирога (узун энсиз қайиқ) тўнтарилиб кетиши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Ҳаммаси бўлиб қайиқда 90 дан кўпроқ одам бўлган.

Улардан 70 нафари омон қолди, 4 нафар киши бедарак йўқолган, деб хабар бермоқда хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар маҳаллий департаменти матбуот котиби.

Котибнинг айтишича, Африкада қайиқлар аксарият ҳолларда одамлар ва маҳсулотлар билан лиқ тўлган ҳолатда ҳаракатланади ва айнан шу ҳолат бахтсиз воқеаларга олиб келади. Бундан ташқари, қайиқлар ўзининг ёмон ҳолатдалиги туфайли ҳам шундай воқеалар келиб чиқади.