"Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабон Давид Де Хеани Европа Чемпионлар лигасида иштирок этадиган таркибга киритди. Жамоанинг яна бир испаниялик посбони Виктор Вальдес эса бу рўйхатда йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ёзги трансферларнинг сўнгги сонияларида Де Хеанинг "Реал"га транфери амалга ошмай қолган эди.

"Манчестер Юнайтед"нинг ЕЧЛ учун қайдномадан ўтказган футболчилари билан қуйида танишиш мумкин.

Дарвозабонлар: Де Хеа, Ромеро, Жонстон.
Ҳимоячилар: Жонс, Рохо, Смоллинг, Шоу, Варела, Макнейр, Дармиан.
Ярим ҳимоячилар: Каррик, Блинд, Янг, Эррера, Пауэлл, Валенсия, Феллайни, Шнайдерлин, Швайнштайгер, Лингард, Мата, Перейра.
Ҳужумчилар: Уилсон, Руни, Марсьяль, Депай.

"МЮ" ЕЧЛнинг янги мавсумида Москванинг ЦСКА, Германиянинг "Вольфсбург" ҳамда Голландиянинг ПСВ жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. Жамоа биринчи турни сафарда, 15 сентябрь куни ПСВ жамоасига қарши ўтказади.