Молдовада ҳакам умрбод дисквалификация қилинди

Спорт 03 Сентябрь 2015 1758

Молдава чемпионатнинг 6-туридан ўрин олган "Шериф" ва "Зимбру" жамоалари ўртасидаги марказий баҳсни бошқариб борган ҳакам Сергей Деренов қўпол хатолари учун умрбод ҳакамликдан четлатилди. Бу ҳақда Молдова футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатди.

"Шериф" ва "Зимбру" жамоалари ўртасидаги учрашув 29 август куни бўлиб ўтган ва баҳс "Шериф"нинг ғалабаси билан тугаган — 2:1. Биринчи бўлим сўнгида ҳакам "Зимбру" ўйинчисини майдондан четлатиб, 60-дақиқада "Шериф" дарвозасига пенальти белгилаган.

2 сентябрь куни Молдова футбол федерацияси ҳакамлар қўмитаси "ўйиндаги қўпол ва кўплаб хатолар" туфайли Дереновни умрбод ҳакамликдан четлатди. Шунингдек, Молдова футбол федерацияси Дереновни ФИФА ҳакамлари рўйхатидан чиқариб ташлашга тавсия қилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар