Навоий вилояти Хатирчи туманидаги “Навжа бобо” жоме масжидининг янги биносини қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хабар беришича, мазкур иншоотнинг дастлабки ғишти 24 август куни қўйилди.

Бундан аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида ҳам янги масжид биноси қурилиши ташаббуси билан чиққан эди. Айни пайтда туман маъмуриятида ер участкасини ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Янги масжид қурилиши жорий 2015 йилдан бошланади.