Нигерияда дронлар ёрдамида нефть ўғирланишига қарши кураш олиб борилади

Жаҳон 03 Сентябрь 2015 792

Нигериянинг Nigerian National Petroleum Corp давлат нефть компанияси учувчисиз парвоз қурилмалари ёрдамида соҳилбўйи сувларида кемаларнинг ҳаракатланишини кузатишни режалаштирилмоқда. Бундай чора шельфда нефть маҳсулотлари ўғирланишининг олдини олиши керак, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Ўтган йили компания нефть қувурларига 4 мингта ҳужум ҳолатини қайд қилган эди. Жиноятчилар билан тўқнашувларда компания ва мамлакатнинг ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг камида 350 нафар ходими ҳалок бўлган.

Май ойида президент этиб сайланган Нигериянинг янги президенти Муҳаммаду Бухорий порахўрлик ва саноат соҳасида хомашё ўғирланишига барҳам беришга ваъда берган эди. Бугунги кунда Нигериянинг 90 фоиз экспорт тушумлари ва мамлакат бюджетининг учдан икки қисми даромадлари нефть ҳисобига таъминланади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар