Норвегияда қароқчи сайтларга кириш тўсиб қўйилди

Жаҳон 03 Сентябрь 2015 870

Осло шаҳри суди Норвегиянинг интернет-провайдерларига еттита энг оммавий файл алмашиш учун мўлжалланган сайтларга киришни тўсиб қўйиш мажбуриятини қўйди, деб хабар бермоқда Torrent Freak. 

Норвегия ва АҚШ киностудиялари ва овоз ёзиш компаниялари судга ушбу ҳолат юзасидан шикоят аризаси топширишди ва уларнинг илтимоси қондирилди.

Бу Норвегияда интернетдаги қандайдир маълумот қонунчилик билан чекланаётган биринчи ҳолдир.

Провайдер компаниялар вакиллари бу қарор бўйича ҳеч қандай эътирозлари йўқлигини айтдилар. Тақиқлов Pirate Bay, Extra Torrent, Viooz ва Movie4k каби порталларига қўлланмоқда.

Норвегия Либерал партияси раҳбари Трине Скей Гранде бундай қарорлар мамлакат қонунчилигига хавф туғдиришини таъкидлаб ўтди. Унинг фикрича, бундан чоралар охир-оқибат фуқаролар эркинлиги ва ҳуқуқларининг чекланишига олиб келиши мумкин.

Суд барча етти қароқчи сайт эгаларига Норвегия ҳуқуқ эгалари уюшмасига 1,7 млн крон миқдорида суд билан боғлиқ харажатларни қоплаш мажбуриятини қўйди. Бу уюшмага норвег студияларидан ташқари АҚШнинг Disney, Warner Bros. ва Universal киностудиялари ҳам киради.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар