Hermés тимсоҳлар билан боғлиқ жанжал туфайли Birkin сумкаларига янги ном қидирмоқда. Бу ҳақда Luxurylaunches.com сайти хабар бермоқда. Актриса Жейн Биркин ушбу брендга мурожаат қилиб, унинг фамилиясини маҳсулот номидан олиб ташлашни сўради.

Birkin сумкаларининг нархи 10 минг долларни ташкил қилади. Тимсоҳ терисидан қилинган модель нархи 300 минг долларгача бориши мумкин. Аммо бир муддат олдин PETA ташкилоти актрисага мурожаат қилиб, фермаларда тимсоҳларга ваҳший муносабатда бўлинишини хабар қилди. Тимсоҳ боқувчиларнинг “даҳшатли” методларидан хабар топган актриса Birkin Croco бренди аксессуарларидан воз кечишга қарор қилди.

Фақатгина халқаро стандартларга мос амалиётлар қўллана бошлагандагина эски ном қайтарилиши мумкин.
Компания мутасаддилари ҳам фермаларда қўлланадиган амалиётларда даҳшатда эканликларини билдиришмоқда.
Бренднинг Биркин билан муносабатлари 34 йил давом этди.