Иккинчи Жаҳон уруши якунланишининг 70 йиллигига бағишланган АҚШ президенти Барак Обаманинг баёноти Оқ Уй матбуоти томонидан эълон қилинди.

Унда АҚШ раҳбари америкаликлар Гитлер коалициясига қарши курашган барча давлатларнинг аскарлари ва оддий фуқаролари хотирасини сақлашини ва уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишини таъкидлаб ўтди.
“Биз Тинч океанидаги бурчларига жавоб берган ҳар икки жинсдаги америкалик ҳарбий хизматчилар, шунингдек, улар билан бирга хизмат ўтаган иттифоқчи кучларига миннатдорчилик билдирамиз”, - дейилади ҳужжатда.

Таъкидлашича, АҚШ фуқароларининг бугунги авлоди Иккинчи Жаҳон уруши фронтларида кураш олиб борган америкаликлар олдида бир умрлик қарздордир.
“Биз уларнинг жасорати туфайли эркин яшамоқдамиз”, - таъкидлади Обама.