Ўзбек ва хитой киноижодкорлари ҳамкорликда фильмлар суратга олади

Маданият 03 Сентябрь 2015 1474

ХХР Матбуот, нашриёт, кинематография, радиоэшиттириш ва телевидение ишлари бўйича давлат бошқармаси вакиллари Ўзбекистонга ташрифи доирасида ўзбек ҳамкасблари билан фильмлар ишлаб чиқиш ва уларни тарқатишга оид ҳамкорликдаги лойиҳани амалга ошириш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда 7-10 сентябрь кунлари Тошкентда Хитой киноси кунларини ўтказишга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этиш жоизки, ўзбек киноижодкорлари бир қатор хориж киноматографлари билан ҳамкорликда ишлаш тажрибасига эга. Жумладан, Ҳиндистон, Россия, Япония ва бошқа мамлакатлар киноижодкорлари билан ҳамкорликда фильмлар суратга олинган.

Кўпроқ янгиликлар