Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги учрашувда Яманни кичик ҳисобда енгди

Спорт 03 Сентябрь 2015 4069

Тошкент шаҳридаги "Пахтакор" марказий ўйингоҳида Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионати учун саралашнинг иккинчи босқичидаги иккинчи ўйинини Яман терма жамоасига қарши ўтказди.

Ушбу ўйин иккинчи саралаш босқичининг 3 тури ҳисобланиб, Ўзбекистон терма жамоаси биринчи турда дам олганди. Иккинчи тур эса сафарда КХДР термасига қарши ўтказилиб, 2:4 ҳисобидаги мағлубият билан қайтилган эди. Яман эса бунгача ўтказилган икки ўйинда ҳам мағлуб бўлганди. Биринчи тур КХДРга қарши ўтказилган, ўйин яманликларнинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган, лекин кейинчалик жамоага қоидаларни бузгани учун 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилганди. Иккинчи турда эса Филиппин Яманни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

Бугунги ўйиннинг биринчи таймида ҳисоб очилмади. Иккинчи таймнинг бошидан Сервер Жепаров ўрнида Александр Гейнрих майдонда ғаракат қила бошлади. Айнан у 51 дақиқада жарима зарбасини голга айлантирди. Унинг голи ўйин охиригача ягоналигини сақлаб қолди.

Ўйиннинг 82 дақиқасида яманликлар вакили Мудир ал Радеи иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.

Ўзбекистон терма жамоси кейинги ўйинни сафарда Филиппин терма жамоасига қарши ўтказади. Бу ўйин Тошкент вақти билан 8 сентябрь куни, соат 20:00да бошланади.

ЎЗБЕКИСТОН - ЯМАН 1:0
Гол: Александр Гейнрих 51, - 1:0.
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 19.Виталий Денисов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 9.Одил Аҳмедов, 10.Сардор Рашидов, 23.Элдор Шомуродов (6.Жасур Ҳасанов, 55), 8.Сервер Жепаров (15.Александр Гейнрих, 46), 11.Игорь Сергеев (17.Санжар Турсунов, 87).

Яман: 1.Муҳаммад Иброҳим Али Айяш, 3.Муҳаммад Фуад, 4.Мудир Ал Радеи, 5.Абдулмуаин Ал Жарши, 6.Фуад Солиҳ Ал Омаиси (18.Аҳмад Абдуллоҳ Алос, 77), 7.Волид Моҳд Ал Ҳубаиши, 10.Аиман Ал Хагри (16.Ёсир Аҳмад Басуҳаи, 64), 12.Аҳмад Али Ал Хифи, 14.Ҳамада Аҳмад Ал Зубаири, 17.Тавфик Али (21.Аҳмад Абдулҳаким Ал Сарори, 10), 19.Муҳаммад Али Боқшан.
Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Соҳибов 45+3, Мудир Ал Радеи 51,
Четлатиш: Мудир Ал Радеи 87 (2СК)

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар