Ўзбекистонда ҳукумат қарорига биноан иш самарадорлиги қониқарсиз деб баҳоланган ёки йирикроқ пунктлардан 5 км гача бўлган масофада жойлашган 243 қишлоқ врачлик пунктлари ёпилди.

Айни пайтда республикада аҳолига амбулатор ва поликлиника тиббий ёрдам бериш мақсадида 6054 муассаса, 2997 қишлоқ врачлик пунтлари ва уларнинг 202 филиали фаолият юритмоқда.

Шунингдек, юқорида тилга олинган қарорга биноан бундай пунктлар фаолиятини оптималлаштириш ишлари олиб борилди.