Ўзбекистон молия вазири президентнинг 26 августдаги “Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ёрдам пуллари ҳажмини кўтариш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ пенсияларни қайтадан ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

1 сентябрдан белгиланган пенсиялар миқдори 1.1 баробарга оширилади. Пенсияларни қайта ҳисоблаш ўрта олий даромад асосида 8 минимал маошдан ошиқ бўлмаган суммада амалга оширилади (1 041 920 сўм).
Агар янги ўртача даромад миқдори юқорида кўрсатилган суммага тенг бўлса ёки ундан ортиб кетса, пенсия 1 041 920 сўм сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда қайтадан белгилаб чиқилади.

Пенсия белгилаш учун етарли стаж бўлмаган тақдирда пенсия миқдори мавжуд стажга кўра аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 1 сентябридан қуйидаги минималлар белгилаб берилган:
Энг кам иш ҳақи – 130 240 сўм;
Энг кам ёш пенсияси – 254 730 сўм;
Ногиронларга ёрдам пули – 254 730 сўм;
Зарурий меҳнат стажига эга бўлмаган кексалар ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларга ёрдам пули – 156 310 сўм.