Panasonic компанияси Европада уйда фойдаланиш учун қуёш энергиясини тўпловчи аккумулятор ишлаб чиқаришни бошлайди, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Аввалроқ Tesla компанияси ҳам турар-жой уйлари учун аккумуляторлар ишлаб чиқаришини эълон қилган эди, шунинг учун Panasonic бу компания билан рақобтлашишига тўғри келади.

Қизиғи, бугунги кунда Panasonic компанияси Tesla автомобиллари учун литий-ионли аккумуляторлар ишлаб чиқариш учун жавоб беради. Маълум қилинишича, япон компанияси аккумуляторлари биринчи бўлиб Германияда сотувга чиқарилади, чунки айнан шу давлат қуёш энергиясидан фойдаланишга ўтишга яқинроқ турибди.

Бугунги кунда Panasonic томонидан ишлаб чиқарилган аккумуляторлар истеъмол қилинаётган энергиянинг 70 фоизини қоплашга қодир, бироқ компания 100 фоизлик кўрсаткичга эришишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.