Пекиндаги Ғалаба паради: ҳарбий оркестрдан тортиб қирувчи самолётларгача

Жаҳон 03 Сентябрь 2015 12041

3 сентябрь куни Пекиннинг Тяньаньмэнь майдонида Хитой халқининг Япония милитаризми устидан ғалабаси ҳамда Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тантанавор ҳарбий парад уюштирилди. Унга 12 минг ҳарбий хизматчи ва 500 техника бирлиги, шунингдек, 200 самолёт жалб қилинди. Қиёс учун, шу йили Москвада бўлиб ўтган парадда 16 минг ҳарбий хизматчи ва 200 техника бирлиги иштирок этган эди.

1960 йилда Хитойда ғалаба парадларини ҳар 10 йилда бир маротаба ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган эди. Охирги парад 2009 йилда ўтказилган эди. Шунга қарамай, 2015 йилда 70 йилли юбилей муносабати билан яна бир бор парад ўтказишга қарор қилинди.

Бундан ташқари, бу Хитойдаги бошқа давлатлар раҳбарлари таклиф қилинган биринчи парад бўлди.

Хитойга 50 давлат раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, БМТ бош котиби Пан Ги Мун ташриф буюрди. Тантаналарда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам қатнашди.
Ҳарбий парад юришида бошқа давлатлар қуролли кучларининг алоҳида қисмлари қатнашди.

Бошқа кўплаб ҳарбий техника намуналари қаторида, парад меҳмонлари “авиаташувчилар қотили” номи билан машҳур, 1 450 км масофадан нишонга уриш салоҳиятига эга Dongfeng-21D баллистик ракеталарини ҳам кўриши мумкин бўлди.

Кўпроқ янгиликлар