Порошенко Киевдаги тартибсизликларни Россиянинг иши деб баҳоламоқда

Жаҳон 03 Сентябрь 2015 1163

Украина президенти Пётр Порошенко 31 август куни Киевда юз берган тартибсизликларда Россияни айбдор деб ҳисобламоқда. У бу ҳақда Sky News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Порошенко Россия Украинадаги вазиятни “барқарорсизлаштириш бўйича кампанияни” бошлади, деб айтди.

Унинг айтишича, Россиянинг ҳаракатларини “олдиндан айтиб бўлмайди”.

Шу билан биргаликда, Порошенко ўзининг хавфсизлиги тўғрисидаги саволга унинг президентлик лавозими дунёдаги энг қийинларидан бири бўлса ҳам, шахсий хавфсизлиги борасида хавотирланмаётганини таъкидлаган.

Кўпроқ янгиликлар