Путин Пекинда Венесуэла президенти билан учрашиб, нефть нархини муҳокама қилади

Жаҳон 03 Сентябрь 2015 1060

Россия президенти Владимир Путин Пекинда Иккинчи Жаҳон уруши якунининг 70 йиллигига бағишланган парад ва бошқа тадбирлар доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади. Бу ҳақда унинг ёрдамчиси Юрий Ушаков хабар берди.

Ушаков берган маълумотга қараганда, Путин биринчи навбатда ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашади. Шундан сўнг у Венесуэла президенти Николас Мадуро билан учрашув ўтказиб, нефть нархларининг тушишини муҳокама қилади, шунингдек, энергетика бозоридаги умумий вазиятни кўриб чиқади.

Бундан ташқари, у Чехия президенти Милош Земан ва Лаос раҳбари Тюммали Сайнясон билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Кўпроқ янгиликлар